“Ҳеч қандай Tomahawk ракеталари муаммони ҳал қила олмайди. Бу вазиятни ядро урушига олиб келади. Дональд Трамп буни ҳаммадан яхшироқ тушунса керак, чунки у бу ҳалокатли қуролларни топширишга ва Россиянинг чуқур ҳудудига зарба беришга шошилмаяпти”, деди Лукашенко.

13 октябрь куни Трамп Россия-Украина можароси ҳал этилмаса, Украинага Tomahawk ракеталарини юборишини маълум қилган эди. Россия Президенти Владимир Путин унинг етказиб берилишининг эҳтимолини кескинлашувнинг янги босқичи деб атади. Олдинроқ Financial Times газетаси АҚШ маъмурияти Украинага 20 дан 50 тагача Tomahawk ракеталарини юбориши мумкинлигини маълум қилганди, деб хабар берди kommersant.ru.