Суратда табиий йўлдошнинг нариги томонидаги жанубий қутбли Зееман кратери акс этган. У Ердан кўринмайди. Ой юзасидаги бу ноёб объект тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Аввалроқ Луна-25 коинотдан илк суратларни юборган эди. Ҳаммаси бўлиб учта фотосурат олинди. Уларда қурилманинг бир қисми Ер ва Ой фонида, шунингдек, миссия эмблемаси ва борт манипуляторининг идиши акс этган. Ярим аср ўтиб замонавий Россиянинг биринчи Ой станциясига эга ракетаси ўтган жума куни Восточний космодромидан учирилган эди, деб хабар беради mir24.tv.