Амалдаги тартибларга кўра эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш мумкин эмас.

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда маданий бойликларимизни республикамиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “ MERSEDES BENZ VITO” русумли   автотранспорт воситаси божхона  назоратидан ўтказилганида “АРТЕЛЬ МЕДНИК ” ёзуви билан тамға босилган  тахминан 1923 йилларда ишлаб чиқарилган маданий бойлик рўйхатига кирадиган самовар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда, экспертиза хулосасига кўра республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши белгиланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.