Фуқаролигидан қатъий назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва маданий меросни ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш истагида бўлган барчани жорий йилнинг 27 январидан 7 февралига қадар бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Энг асосийси танлов ғолибига Республикамизнинг барча музейлари ва музей-қўриқхоналарига 2022 йилнинг якунига қадар 2 кишилик йўлланма (ваучер) ҳамда сертификат тақдим этилади.
Иштирок этиш шартлари:
- логотипнинг ноёб версиясини ўйлаб топиш ва унинг аҳамиятига изоҳ бериш;
- лойиҳани (ўзбек, рус ва инглиз тилларида)ги намунасини тақдим этиш;
- ғоя тавсифини info@madaniymeros.uz электрон манзилга юбориш.
Тақдим этилган намуналар ноёблиги, оригиналлиги, жозибадорлиги билан миллий маданий меросимиз салоҳияти (тарихий, маданий, табиий ва бошқалар) билан уйғунлашуви ҳамда унинг ўзига хос жиҳатларини ифодалаб бериши лозим. Кўчирилган ёки аналоги аниқланган лойиҳалар қабул қилинмайди. Танлов эълон қилинган кундан икки кун ўтгач, Маданий мерос агентлиги ва Илмий эксперт Кенгаши вакиллари ва таниқли тарихчилардан иборат Комиссия келиб тушган таклифлар орасидан 5 та лойиҳа танлаб олинади ва онлайн овоз бериш учун madaniymeroz_uz телеграм каналига жойлаштирилади.
Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Маданий мерос агентлигининг барча ахборот ресурслари ҳамда ОАВда эълон қилинади.
Таклифлар фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Лойиҳалар иштирокчининг шахсий маълумотлари (тўлиқ исми шарифи, ёши, иш фаолияти, яшаш жойи, телефон рақами), логотип лойиҳаси бўйича таклифи, шунингдек ғоя тавсифи ва аҳамияти ҳақидаги изоҳ билан бирга тақдим этилади. Танлов учун тақдим этилган таклифлар муаллифларга қайтарилмайди.
Материаллар info@madaniymeros.uz электрон манзилга юборилаётганда «мавзу» устунига «Логотиплар танловига» деб ёзиш лозим.
Танловда иштирок этиб, ғолиб бўлган тақдирда, тақдим этилган ном вариантини қўллашга доир мутлақ ҳуқуқни танлов иштирокчиларига автоматик равишда тақдим этилади.
Танлов учун материаллар 27 январдан 7 февралга қадар қабул қилинади.
Маданий мерос агентлиги
ахборот хизмати