12 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими, диний соҳа вакиллари, тарихчи олимлар, маданий мерос бошқармаси масъуллари иштирокида Термиз тумани “Aт-Термизий” маҳалласидаги Эски Термиз ҳудуди Aбу Бакр Варроқ Термизий қабри жойлашган ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур маданий мерос объектида 2021 йилда тадбиркор томонидан ноқонуний тупроқ уюмлари олиб чиқиб кетилиши натижасида маданий мерос қатламига жиддий зарар етказилган ва бир қанча қабрлар очилиб қолган. Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамда прокуратура органлари тадбиркор томонидан маданий мерос объектига етказилган зарарни аниқлаш ва ҳолатни қайта ўрганиш бўйича ишларни бошлашди.
Ушбу ҳудудни муқаддас қадамжога айлантириш, ободонлаштириш, қайта тиклаш ишларини олиб бориш бўйича тарихчи олимларнинг таклиф ва тавсиялари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан масъуллар томонидан вазифалар белгилаб олинди.