Тадбирда Озарбайжон коллекцияларидаги ўзбек тўпламларига бағишланган китобни яратишда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
“Бирлигимиз, тинч-тотувлигимиз учун давлат раҳбарларидан миннатдормиз. Маданиятимиз бизни ҳар қачонгидан кўпроқ жипслаштирмоқда. Озарбайжон томони бу кенг кўламли ва қизиқарли лойиҳада иштирок этишдан мамнун”, — деди Теймур Гашим ўғли.
Озарбайжон қўлёзмаларига бағишланган томга Алишер Навоий, Бобур, Ибн Сино, Ал-Бухорий, Улуғбек, Жомий асарлари, Ибн Синонинг “Ал Қонун фи ат тибб” қўлёзмаси каби 90 та манба киритилади.