Брифингда 1997 йилда ташкил этилиб, илк маротаба ўтказилган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида 31 та давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюргани, 2019 йилда ўтказилган XII "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 75 тага етгани ҳамда бус галги тадбирда 80 га яқин мамлакатлардан 300 нафардан зиёд вакиллар қатнашиши кутилаётганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, тадбирни ёритиш мақсадида дунёнинг 30 га яқин давлатларининг 85 га яқин хорижий ва маҳаллий ОАВларининг 130 нафарга яқин вакиллари ушбу фестивални ёритиш учун Самарқандга ташриф буюришганлиги айтиб ўтилди.

Брифинг якунида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ОАВ вакилларига йўллаган сўзлари вазирнинг матбуот котиби Сирожиддин Ўсаров томонидан етказилди: "Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, фестивални ёритиш учун сизларга юборган таклифларимизга лаббай дея жавоб бериб, айни кунларда Ўзбекистонга ташриф буюрганингиздан бениҳоя хурсандман, хусусан халқаро маданий алмашинувларга кўприк бўлаётганингиз, шунингдек, глобаллашув даврида маданий алоқаларни мустаҳкамлашдек хизматда камарбаста бўлаётганингиздан миннатдорман, ушбу шарафли хизматда куч-қувват ҳамда муваффақият тилайман".


Расмлар муаллифи

Ҳаким Йўлдошев