Маданият вазирлиги ўзбек санъати ва маданиятини ривожлантириш ҳамда унинг халқаро миқёсдаги имиджини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган санъат дарғаларининг ижодини юксак даражада эътироф этиш мақсадида “Zo’r” телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Эҳтиром” номли янги телелойиҳани бошлади.
Мазкур телелойиҳанинг илк сони Ўзбекистон халқ артисти, маҳоратли раққоса Рушана Султонова ижодига бағишланди, деб хабар беряпти Маданият вазирлиги матбуот хизмати.