Дастлабки икки раундда Мадримов нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. 3-раунд бошида франциялик боксчининг қоши ёрилиши натижасида жанг муддатидан аввал якунланди ва 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳакамлар техник дуранг натижа қайд этишди.

Профессионал бокс қоидаларига кўра, жанг 4 раунддан очган тақдирда очколар ҳисобланиши мумкин эди. Жанг учинчи раундда якунлангани учун натижа бекор қилинди ва ғолиб аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов ва Соро 2021 йил декабрида Тошкентда илк бор тўқнаш келган эди. Жангнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. 

Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди.