“Ҳақиқатан ҳам, ёзда, жумладан, июль ойида, деярли ҳар йили Магадан вилоятининг марказий ҳудудларига қор тушади. Бу йил минтақада ғайритабиий иссиқ бўлди – плюс 37 даража. Ҳозир ҳаво ҳарорати деярли нолга тушиб кетди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ қутқарувчилар Магадан вилоятида кучли ёмғир ёғиши ҳақида фавқулодда огоҳлантириш берган эди. Улар минтақада ёғингарчилик йўлларни ювиб кетиши мумкинлигини маълум қилишиб, аҳолига ҳозирча аҳоли пунктларидан ташқарига чиқмасликни тавсия қилишганди, деб хабар беради ria.ru.