Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат қарори қабул қилинди. 

Шунингдек, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.

Жумладан:

  • Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилган аммо совриндор бўла олмаган талабгорларга базавий стипендия миқдорининг 5 баравари;
  • Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабгорлари эса, базавий стипендия миқдорининг 3 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича жами 195 нафар талабгор номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, 22 та йўналишда танловнинг сўнгги суҳбат босқичига тавсия этилган 61 нафар талабгор билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижаси Махсус танлов комиссияси томонидан яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар тавсия этилди.

Президент давлат стипендияси ғолиблари рўйхати