— Бугунги сайёр қабулда уй-жойимни таъмирлаш учун ёрдам сўрадим, – дейди Шовот тумани «Мевазор» маҳалласида яшовчи Меҳрибон Машарипова. – Мурожаатим ўрнатилган тартибда назоратга олинди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида бугуннинг ўзида ҳокимият ва фонд ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.
«Маҳалла» фонди жорий йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу йилнинг охиригача хоразмлик ногиронлиги бор шахслар, «Мурувват» ва «Саховат» уйларида истиқомат қилаётган фуқаролар ва эҳтиёжманд аҳоли қатламига 160 миллион сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилади, дея хабар беради «Маҳалла» фонди матбуот хизмати.