Фильмда маҳаллалар, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, маҳалла фаоллари томонидан ўтказилаётган турли хайрия ишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар акс эттирилади.
Киноижодкорлар фильм орқали маҳалла ижтимоий ҳаётимиздаги муҳим тармоқ эканлигини кўрсатишни мақсад қилишган. Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Премьера эса ноябрь ойида бўлиши кутилмоқда.
Фильм постановкачи режиссёри Илҳомжон Ҳайдаров, сценарий муаллифи Шойим Бўтаев, оператор Аброр Содиқов.