Маҳалла ходимларини қўллаб-қувватлаш уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, бугунги кунда энг муҳим вазифалардан биридир.
Шу муносабат билан бугун Самарқанд вилояти, Иштихон туманидаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига замонавий планшетлар берилди. Бу билан уларнинг хизмат фаолиятини енгиллаштириб, тезкор хизмат олиб боришларига кўмаклашилди.
Планшетларни туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан ўз эгаларига топширилиб, эзгу тилаклар билдирилди.