Очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, маҳалладаги фахрий отахон-онахонлар қатнашишди. Туман ҳокими Садриддин Мўминов ва бошқа сўзга чиққанлар сана муносабати билан соҳа ходимларини байрам билан қутладилар. Кўркам қиёфадаги мазкур маҳалла биноси бунёд этилишида фаол бўлган тадбиркорларнинг бир гуруҳига ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да турганларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар тарқатилди. 

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.