Унда  давлатимиз раҳбарининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига эътибор қаратилди. Ушбу қарор билан “Кутубхона – маънавий тарбия маскани” шиори остида вазирлик ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимлари кутубхоналарини янги китоблар билан тўлдириб бориш эзгу вазифа қилиб белгиланди.

Тадбирда республикадаги маҳаллалар кутубхоналарини янги бадиий асарлар билан бойитиш мақсадида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриёти томонидан нашр қилинган 39 номдаги 30 000 дона китоб тақдим этилди. Китоблар тўпламидан Алишер Навоийннинг “Маҳбуб ул-қулуб”, Хайриддин Султоновнинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя”, Сирожиддин Саййиднинг “Элдошларим, дилдошларим”, Саида Зуннунованинг “Баҳорни қаршилаб”, Александр Файнбергнинг “Қораламага қасида”, Бердақнинг “Юрт ғамхўри керак менга”, Садриддин Салим Бухорийнинг “Қадимий куй”, Абдулла Шернинг “Сайланма”, Мунаввара Усмонованинг “Ҳаёт тумори” каби кўплаб бадиий асарлар ўрин олган.

Ёзувчилар уюшмаси ва маҳалла вазирлигининг тадбирда сўзга чиққан вакиллари китобхонликни тарғиб қилиш аслида миллий ўзликни англашга, дунёқарашни кенгайтиришга бўлган интилиш эканини айтиб ўтди. Учрашув куй-қўшиқлар билан давом этди.

Мунира Рамазонова,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мутахассиси