Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Мелиев, вилоят прокурори ўринбосари З.Қораев, Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов ҳамда ҳоким ўринбосарлари ва барча ташкилот-корхоналар раҳбарлари иштирокида Чирчиқ шаҳри маҳаллаларида "кўчабай" ўрганиш ўтказилди. 

Бундан мақсад қўчаларни тартибга келтириш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, яқинлашиб келаётган Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш учун кенг қамровли ҳашар ўтказишдан иборат. 

Ўрганишлар натижасида зарурий чора-тадбирларни амалга оширишга масъул шахслар ва муддатлар белгиланди.