Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:

- барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
- ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
- қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.

Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.

Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

Низомга кўра, Адлия вазирлиги:

ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, “E-qaror” электрон тизими дастлаб Ҳукумат қарори (https://lex.uz/docs/4787645) билан 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.