Мақсад Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа масалалар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда Сенат қарорлари ижроси ва Сенатга келиб тушган фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганишдир.
Қўмита раиси томонидан депутатларга йигирманчи ялпи мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Сенат қарори ва Сенат Кенгаши қарорлари ижролари ҳам муҳокама этилди. Хусусан, «Маҳалла – беш ташаббус бешиги» кўрик-танлови ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизими доирасида туманда олиб борилган ишлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Бундан ташқари сенатор томонидан ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ва улар муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш бўйича депутатларга тавсиялар берилди.
Хусусан, ҳудудларда ташкил этилаётган сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувларида мунтазам иштирок этиш ва у ерда кўтарилган муаммоли масалалар устидан депутатлик назоратини олиб бориш. Шунингдек, депутат ва ёшлар учрашувларини ташкил этиб бориш ҳамда ижобий ҳал этилган мурожаатлар юзасидан Сенатга ахборот киритиш ва мурожаатларни ҳал этишда тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, учрашувлар ёшлар томонидан кўтарилган долзарб масалалар юзасидан депутатлик сўровларини юбориш ва натижасини Кенгаш сессияларида муҳокама этиб бориш, ҳудудлардаги халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш, хусусан ёшлардан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиб бориш таъкидланди.
Шунингдек, ёшлар масалаларига масъул вазирлик ва идоралар ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимлари раҳбарларининг ёшлар мурожаатлари билан ишлашдаги ҳисоботини Кенгашда эшитиш бўйича ташаббуслар кўрсатиш ҳамда мурожаатлар билан қониқарсиз ишлаётган вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларига тегишли чоралар кўриш юзасидан Сенатга таклиф киритиб бориш ва бошқа тавсиялар берилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.