Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мавжуд 8 та доимий комиссия раислари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят прокурори ва ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи қатнашган тадбирда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, коронавирус пандемияси, глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, жорий йил учун қўшимча инфратузилма лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча захираларнинг аниқланиши, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, давра суҳбати давомида карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ташаббусларда фаол иштирок этаётган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг масъулиятини ошириш ва Кенгаш олдида белгиланган график асосида ҳисобот беришлари тўғрисида келишиб олинди.
Шунингдек, вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари иш фаолиятини яхшилаш борасида қатор таклифлар муҳокама қилинди. Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларга берилаётган кредитлар фоиз ставкаларини камайтириш, қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини депутатлар муҳокамасига биринчи ўқишдан аввал бериш, қурилиш ташкилотлари ва қурувчиларни ҳимоя қилувчи қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиши таклифлари муҳокама этилди.
Тадбирда Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 26 майда ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Сенатнинг 2020 йил 28 майдаги 01-22/889-сонли хатида кўрсатилган масалалар юзасидан 28-29 майда шаҳар-туманларда Кенгашларнинг сессиялари ўтказилгани, сессияларда вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли бошқармалар бошлиқлари иштирок этгани тўғрисида ҳисоботлар тингланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматига кўра, қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ролини янада кучайтириш масаласи ҳам муҳокама этилди.