“ROMSTAR” қўшма корхонаси раҳбари Қўши Катаев Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган “MILANO UNICA” Халқаро кўргазма-форумида қатнашди. Бу ҳақда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси маълум қилди.

Кўргазма-форум доирасида корхона раҳбари ўзининг ипак  маҳсулотлари билан иштирок этаётган Япония, Италия, Германия, Швейцария, Руминия ва Испаниянинг йирик компаниялари вакиллари билан ўзбек ипак маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳамда ипакдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликда янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб боришга муваффақ бўлди.