Жорий йилда ушбу дастур доирасида 161,4 миллиард сўмлик 87 та лойиҳа, жумладан, 4,3 миллиард сўмлик 17 та янги лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Ўтган саккиз ойда ушбу дастур бўйича 75 та лойиҳа асосида 134,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу борадаги режа 137,7 фоизга бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, дастур доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар комбинатнинг ички эҳтиёжига ва республикамизда фаолият юритиб келаётган корхоналарга, шунингдек, экспорт учун мўлжалланган.

Хусусан, ўтган саккиз ой давомида дастур доирасида ишлаб чиқарилган 644,1 минг долларлик рух сульфати экспорт қилинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Дастурининг бош мақсади маҳаллий хом-ашёлардан импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат экани, айниқса, аҳамиятлидир.