Уестни суратга олган ходим у билан танишлиги ва уни иккинчи марта суратга тушираётганини айтади. Лекин Уест “Мен ҳеч қачон бу қамоқхонада бўлмаганман”, деган жавоб қайтаради.
Котиб картотекадан Уильям Уестнинг ҳужжатлар тўпламини олиб чиқади.
- Жуда қизиқ! - дейди суратга қараб маҳбус, - ахир бу менман-ку! Лекин мен бу қамоқхонада ҳеч қачон бўлмаганман.
Энг қизиғи, у тўғрисини айтаётганди.
Ўша пайтда яна бир маҳбус — исми (фамилияси ҳам ўхшаш), терисининг ранги ва ташқи кўриниши Уилл Уест билан бир хил бўлган Уильям Уест 1901 йилдан бери бу қамоқхонада умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эди.
Бу икковлоннинг иши бармоқ изини аниқлаш жорий этилишининг сабабларидан бири бўлган.