Жумладан, ўтган бир йилда Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Колумбия, Индонезия каби 10 дан ортиқ янги бозорларга чиқилди, маҳсулотларимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди.

Лекин, экспортнинг 80 фоизи 5 та давлат бозорига тўғри келаяпти. Яъни, қишлоқ хўжалиги экспортини асосий қисмини «килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар» ташкил қилмоқда.

Ўтган йили 52 та мамлакатга 126 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, шундан 98 минг тоннаси 12 та давлатга килограмми 1 доллардан кам нархда сотилган.

Энг харидоргир маҳсулотларимиз бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортида ҳам шу аҳвол.

Энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотнинг улуши жами мева-сабзавот экспортида 60 фоизни ташкил қилади.

Ўрганишлар давомида тадбиркорлар қайд этганидек, таннарх баландлиги, айрим “уддабуронлар” даромад ортидан қувиб, қадоқлашда сифатсиз маҳсулот қўшиб юбораётгани оқибатида ташқи бозорда Ўзбекистон маҳсулоти нуфузига путур етмоқда.

Ёки, 1 мингта экспортчи корхонанинг кўп миллион долларлик муддати ўтган дебитор қарздорлиги бор. Жумладан, 33 та туманда экспортдан дебитор қарздорлик қолган ҳудудлардан анча юқори.