Бу ҳақда бандлик вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Шу йилнинг 10-20 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг давомида 300 дан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 11 ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга МЖтК 49-моддасига асосан жавобгарлик чоралар белгиланди.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсга МЖтК 51-модда 1-қисмига биноан чора кўрилди.