Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор Ж .С.га фарзанди учун моддий таъминотни вақтида тўлаши зарурлиги, акс ҳолда, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан маъмурий қамоқ жазосига тортилиши бўйича тушунтириш берилади. Бироқ тўғри хулоса қилмаган қарздор ота фарзанди учун алимент суммасини тўлашни пайсалга солиб келади. Қарздорлик эса ойдан ойга ўтиб, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра 7 322 403 сўмни ташкил этади.
Огоҳлантиришни ҳам назар-писанд қилмаган қарздор отага амалдаги қонунчиликка кўра туман маъмурий суднинг ҳукми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фуқаро М.М ҳам мажбуриятини унутган оталардан бўлиб чиқди. Йўқса, фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент пулини ўз вақтида тўларди. Давлат ижрочисининг огоҳлантиришларидан тўғри хулоса қилмаган М.М.нинг қарздорлиги 14 миллион сўмдан ошиб кетади. Бўлиб ўтган суд давомида унга нисбатан ҳам 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бу икки оталар маъмурий жазодан ўзига хулоса қилишади, деган умиддамиз.
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси