– Юк ташувчи фазовий кемани яратиш яқин йилларда коинотни тадқиқ қилиш соҳасидаги устувор вазифаларимиздан биридир, – деди давлат раҳбари.

Президент “келажакда фазовий парвозлар фақат Америка ва Хитой компаниялари томонидан амалга оширилишини қабул қила олмаймиз”, деб қўшимча қилди у.

Ноябрь ойида Европа коинот агентлиги бош директори Йозеф Ашбахер ташкилотнинг юк ташувчи фазовий кемасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш режалари ҳақида маълум қилган эди.

Танлов Европа компаниялари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган. Фазовий юк машинасининг биринчи парвози 2028 йилда амалга оширилиши керак. Унинг асосий вазифаси юкларни Халқаро космик станцияга етказишдан иборат бўлади, деб хабар беради lenta.ru.