Жорий йилнинг 6 март куни Бувайда туман бўлими инспекторлари томонидан ҳабарда кўрсатилган мактаб ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилганда, мактаб боғида 52 туп ҳар хил турдаги кўп йиллик мевали дарахтлар бўлиб, шулардан 27 таси қуриган, 15 таси биологик касалланганлиги сабабли, уларнинг ўрнига 125 туп иқлимга мос янги мевали дарахт навларини экиш мақсадида кесиб ташланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддасининг 4-бандига асосан, ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шаҳснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб этилмаслиги белгиланган.
Лекин шунга қарамасдан Бувайда туман бўлими инспекторлари томонидан ҳозирги мораторий даврида тегишли рухсатномасиз дарахт кесмасликлари, шунингдек, ўсимлик дунёсига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари хақида тушинтирилиб, 9-мактаб масъулларига огоҳлантириш берилди.