Учрашув давомида Халқ таълими тизимини 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг миллий дастурида белгиланган вазифалар, жумладан, педагогларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, аниқ ва табиий фанлар кесимида баҳолаш инструментларини яратиш, педагогларнинг захира базасини яратиш ҳамда умумтаълим мактаб директорларини лавозимга тайинлаш механизмини ишлаб чиқиш ва унда Япония тажрибасини қўллаш каби муҳим мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Яқин келажакда мактаблар сонининг ошиб бориши, умумтаълим мактабларини замонавий мактаблар этиб қайта ташкил этиш, бу жараёнда мактаб директори ҳамда ўринбосарларининг юқори бошқарув билим ва кўникмага эга бўлиши аҳамиятидан келиб чиқиб, Япониялик ҳамкорлар билан умумтаълим мактаб директорларини лавозимига тайинлаш механизмини ишлаб чиқиш йўналишида ҳамкорлик олиб боришга келишилди.
Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий ишларни ташкил этиш мақсадида май-июнь ойларида мактаб директорининг фаолиятларини яқинда ўрганиш учун тадқиқот олиб боришга келишиб олинди.
Япониялик мутахассислар май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюришади ва А. Авлоний илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўқитиш талабларини ўрганишади.