Қирғизистон Таълим ва фан вазирлигининг Мактаб таълими бошқармаси мактабларда давлат имтиҳонлари ўтказилмаслиги, баҳолар чорак баллари асосида қўйилиши ҳақида 24.kg ахборот агентлигига маълум қилди.
Таъкидланишича, бу қарор коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятда қабул қилинган. “Ўтган йили болалар касал бўлмаган, бу йил нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчилар ҳам касал бўлишмоқда.
Имтиҳонлар 2 июнда бошланади, ўша пайтгача вазият қандай бўлишини билмаймиз. Биз уларнинг соғлиғи ҳақида қайғурамиз”, — дейилади хабарда.
Бошқарманинг таъкидлашича, баҳсли фикрлар бўлса, баллар оширилиб, мактаб ўқувчилари фойдасига қўйилади. Ўтган йили коронавирус вирусининг тарқалиши сабабли якуний давлат аттестацияси ҳам бекор қилинган эди.