Унда халқ таълими тизимини ривожлантириш миллий дастурининг лойиҳаси кўриб чиқилди ва галдаги зарур ва кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб берилди.

Ана шу топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, вилоят бўйлаб кўламли ва тизимли саъй-ҳаракатлар жадал давом этмоқда.

Айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика институтининг мажлислар залида мобил методик гуруҳ аъзолари, фан методистлари ҳамда таълим сифати паст бўлган мактаб директорлари иштирокида таълим йўналишида амалга оширилган ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ишлар таҳлили, бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалаларига қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирок этиб, педагоглар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Семинар аввалида педагогик таълим инновацион кластери юзасидан масъул мутасаддилар тамонидан маълумотлар берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати