Зойир Мирзаевга Бўстонлиқ туман ҳокими Ж.Аҳмедов, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Қурбонов ҳамроҳлик қилди. Вилоят ҳокими ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари ва курс тингловчилари учун яратилган шароитлар билан танишди. Дарс жараёнларида иштирок этиб, педагоглар билан суҳбатлашди.
Учрашувда таълим тизимида илғор ўқитиш услубларидан фойдаланиш, дарс жараёнига замонавий педагогик технологиялар, таълим беришнинг инновацион усулларини жорий этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати