Тадбир "Меҳрли мактаб” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилди, унда  Ўзбекистон ва Россия томонларидан масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашув аввалида Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълимга қаратилаётган  эътибор, вазирлик томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида тўхталиб ўтди. Жумладан, "Меҳрли мактаб” марказида болаларнинг сифатли таълим берилиши учун амалга оширилаётган вазифалар ва келгуси режалар борасида фикр билдирди.

Икки томонлама ҳамкорликда имзоланаётган Шартнома мактаб тарбияланувчиларининг марказда даволаниши, сифатли ва қулай таълим олишишга кўмак беришини алоҳида таъкидлади.

Учрашув сўнггида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россиянинг “УчимЗнаем” госпитал мактаби томонидан “Узоқ муддатли даволанаётган болалар учун таълим муҳитини яратиш” бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумот ўрнида, ҳозирда "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасасида 81 нафар мактабгача ёшдаги болалар ва 71 нафар мактаб ёшидаги ўқувчилар мавжуд.

Бу ерда ўқув жараёнини ташкил этиш учун алоҳида ўқув режа тасдиқланган бўлиб, дарс машғулотлари ўзбек ва рус тилларида, 12 та фандан олиб борилади. 

Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Фарғонада ҳам шу каби госпитал мактаблар очилиши режалаштирилган.