Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича умумтаълим муассасаларининг рейтингини ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтингини эълон қилди.
Ҳудудлар бўйича энг юқори ўринлар:
Навоий, Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри.
Энг охирги ўринлар:
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти.
Туман ва шаҳарлар рейтингида:
Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани
Сўнгги ўринларда:
Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.