Халқ таълими вазирлиги 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилади. 

Фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин: 

1.Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;

2. Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик  карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;

3. Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.