Унда ўзбекистонлик ва малайзиялик киноижодкорлар билан ўзаро кенг ҳамкорликни йўлга қўйиб, турли ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва ко-продукция фильмлар суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳамкорликда оила, муҳаббат, туризм ва саноат мавзуларига бағишланган янги кинокартиналар яратиш таклифлари ўртага ташланди. Эндиликда бадиий, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар ишлаш бўйича муҳокамалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Кинематография агентлиги ҳозиргача Россия, Беларусь, Тожикистон, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда фильмлар суратга олиб келмоқда.