Малайзия томони ушбу лойиҳа доирасида 110 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилишга тайёрлигини билдирди.

Хорижий инвесторларга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан коронавирусга қарши курашиш ва қўшма лойиҳаларни узлуксиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар ўқув ва логистика марказларини яратишга тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.

"Phills Asia Pacific" компанияси ижрочи директори Ражисваран Дурайржу коронавирус пандемиясига қарамай, лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, у бугунги кунда Малайзия томони мазкур лойиҳалар биноларининг 3D шаклидаги кўринишини ишлаб чиқиш ишларини давом эттираётганини таъкидлади.

Видеоконференция якунида халқаро ҳаво қатновлари тикланганидан сўнг “Phills Asia Pacific” компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.