Президентимизнинг 2021 йил 28 октябрдаги “Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда халқаро илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

Улар ижросини таъминлаш мақсадида юзасидан Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори, профессор Абдуғаффор Жўраев бошчилигидаги делегация Малайзиянинг Келантан университетида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафар давомида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва тренинглар ташкил этиш, академик алмашинув, қўшма лойиҳалар ва тадқиқотлар ўтказиш каби йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.

Хизмат сафари давомида яна иккита етакчи ОТМ фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш жараёнини муҳокама қилиш кўзда тутилган, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.