Бозорнинг асосан етказиб бериш билан шуғулланадиган «Top Glove» (акцияси 223 фоизга қимматлашди) ва «Hartalega» (акцияси 113 фоизга қимматлашди) каби бошқа иштирокчиларидан фарқли ўлароқ коорпорация йирик ишлаб чиқарувчи сифатида қатнашмоқда. Унинг биржадаги баҳоси ҳаммадан кўра кўпроқ, қарийб беш баравар (394 фоизга) ошди. Ҳар йили «Supermax Corp» тахминан 24 миллиард қўлқоп ишлаб чиқаради. 2019 йилги ҳисоботга кўра, раҳбарият 2024 йилгача бир йилда 44 миллиард қўлқоп ишлаб чиқаришни кўзламоқда.

Аксарият таҳлилчилар «Supermax Corp» акцияларини сотиб олишни тавсия этса, баъзи экспертлар хавф-хатардан огоҳлантиришади. Бошқа давлатларда, дейлик, Хитойда ишлаб чиқариш фаоллашадиган бўлса, ҳимоя воситаларига ихтисослашган Малайзия компаниясининг даромади камайиши мумкин.