Маҳсулотлар мамлакатимизнинг «Golden Prime Food» компанияси томонидан Малайзиянинг «Deli Fruits Trading» савдо компаниясига тақдим этилди.
Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар вақтинча тўхтатилгани сабабли юклар Куала-Лумпур шаҳрига Туркия орқали етказилди.
«Deli Fruits Trading» компанияси менежери Назатул Шиманинг таъкидлашича, ўзбек маҳсулотларининг янги жўнатмасини сотиш Куала-Лумпур шаҳри ва Жоҳор штати савдо тармоқлари орқали амалга оширилади. «Биз май ойида ўзбек мева-сабзавотларининг навбатдаги партиясини кутяпмиз», деди у. Малайзиялик тадбиркор, шунингдек, Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар сифати малайзиялик харидорлар талабига тўла жавоб бераётганини қайд этди.
Мамлакатимиз элчихонаси Малайзия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини илгари суриш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА.