Барча севиб истеъмол қиладиган малинанинг шифобахш хусусиятлари ниҳоятда кўп:

- малина таркибида салицил кислотаси мавжуд бўлиб, у яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи аксарият дориларнинг асосий воситаси ҳисобланади;

- ҳаётийлик, терининг эластиклиги, юз ранги тиниқлигини таъминлайдиган ва ёшликни сақлашга ёрдам берадиган А, Е, РР, В2 витаминлари мавжуд;

- аксарият антидепрессантларнинг маълум қисмини ташкил этадиган мис мавжуд. Шунинг учун стресс пайтида малинани кўпроқ истеъмол қилиш фойдалидир;

- қон ҳосил бўлишини яхшилашга ёрдам беради, чунки малинанинг таркибида жуда кўп темир мавжуд;

- малинадаги С витамини қувватни оширишга ёрдам беради;

- фарзанд кўриш ниятидаги ҳамда ҳомиладор аёллар учун жуда зарур бўлган фолий кислотаси бор.