Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва икки давлат муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда икки ўртада дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоланди.