Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Вазир бугун, 24 январь куни подшоҳлик дипломатининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.

Учрашув чоғида савдо, инвестициялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилинган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Элчи жанобларига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», дейди Бахтиёр Саидов.