2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мавжуд тулкиларнинг умумий сони 4 533 тани ташкил этмоқда. 

Маълум қилинишича, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, тулкилар сони энг кўп Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган — 1537 та. Ундан кейинги ўринни 10 та кам кўрсаткич билан Қорақалпоғистон Республикаси эгаллаган. Шунингдек, қуйидаги вилоятлар ҳудудларида ҳам тулкилар кўп ҳисобланади:

         Тошкент вилояти – 624 та;

         Бухоро вилояти – 392 та;

         Фарғона вилояти – 356 та.

Статистика қўмитасига кўра, мамлакатдаги тулкилар сони бўрилар сонига қараганда 3 мингтага кўп. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳайвонот боғлари сони 3 тани ташкил этади.