Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин.