Қарорда асосан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплаб беришни назарда тутувчи «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ешлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича;

«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандларига уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича;

«Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боглиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий ташкилотга компенсация қилинишини назарда тутувчи Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ешлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни назарда тутувчи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган оилалар фарзандларига улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратишни назарда тутувчи Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича;

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитларини ажратиш ва уларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишни назарда тутувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Ушбу регламентларга асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юклатилганлиги;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон давлат хизматини жорий қилинганлиги;

техник ҳужжатларга мувофиқ ўқиш ва имтиҳон харажатларини компенсация қилиш «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитларини ажратиш ҳақидаги аризани ЯИДХП орқали юбориш бўйича электрон давлат хизматини ишга туширилишини,

бундан ташқари ҳудудлардаги намунали хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари реестрини, шунингдек, миллий сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш вазифалари кўрсатилган.

Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБга «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан истеъмол кредитлари ажратиш қайд этилган.

М.Жўраев,

Косон тумани Давлат хизматлари

маркази бўлим бошлиғи.