Халқаро молия институтлари кўмагида “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутилган.

Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини (“лойиҳалар фабрикаси”) кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолинади.