Ушбу талабни бажариш учун нормал шароитда маммография хонасида 2 та рентгенолог бўлиши керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, инсон ресурсларининг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда http://screening.mammo.uz/ платформасида ихтисослаштирилган ахборот тизими ишга туширилди.
Бу мутахассислар томонидан таҳлил натижаларини марказлашган тарзда ўқиш ва тасвирларни ягона тизимда сақлаш имконини беради.
Бунинг учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 4 та шифокор иш станцияси ва RIS/PACS сервери билан жиҳозланган офис ташкил этилган.
Онкология маркази филиалларида эса 13 та шифокор иш станцияси ўрнатилди ва маммограммаларни ўқиш учун мутахассислар тайёрланди.
Ушбу ечим “2/3 марта ўқиш” қоидасини амалга ошириш, шунингдек маммографик скрининг сифатини назорат қилишга имкон беради.