Финалда ЕЧЛ ғолиби «Манчестер Сити» Либертадорес Кубоги соҳиби «Флуминенсе»ни тор-мор этди ва турнирдаги дебютидаёқ чемпионликни қўлга киритди. Гвардиола жамоаси Ҳоланд ва де Брюйнесиз ҳам 4та гол урди, Алварес дублга эришди. 

Шу тариқа қаторасига 11-бор Европа вакили клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
Манчестер Сити (Англия) — Флуминенсе (Бразилия) 4:0

22 декабр, «King Abdulla Sports City»