Давлатимиз раҳбари яқинда Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида маънавият сектори фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди. Айни пайтда жараённинг йўлга қўйилиши бўйича жойларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари маънавият сектори фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Термиз туманининг “М.Эштемиров”, “Намуна” ва “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳаллага масъул шахслар билан тегишли масала юзасидан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида маънавият бурчагини ташкил этиш муҳокама қилинди.